Пичоқ билан қўрқитган босқинчи ушланди
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шаҳарчаси Геологлар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 25 ёшли йигит шу йилнинг 20 март куни соат 16 лар атрофида қўшнисининг ётоқхонасига ўғирлик мақсадида кирди. Аммо уй соҳибаси уни кўриб қолди.
Шунда жиноятчи аёлни пичоқ билан қўрқитиб, ётоқхонадаги 2 миллион 45 минг сўм пулни олиб чиқиб кетди. Кетар чоғи бу ҳақда жабрланувчи кимгадир «чурқ» этадиган бўлса, ўлдириб кетишини маълум қилишни унутмади. У аёлнинг ҳеч кимга шикоят қилмаслигига ишонганиданми, пул ва пичоқни молхонасига яшириб, ҳеч бўлмагандек юраверди.
Аммо воқеа у кутганидек ниҳояланмади. Босчқинчидан жабр чеккан аёл ички ишлар органларига мурожаат қилди. Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида айбланувчи ушланиб, 2 миллион 15 минг сўм пул ва пичоқ яширилган жойидан холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164- моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди.
Айбланувчи 2018 йилда эса маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун судланган. 2019 йилда у қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказганлиги учун эркин ҳаётини қамоққа алмаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter