«Паспорт столлари» олдида юзлаб одамлар тўпланмоқда
2020 йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилоятининг Хазорасп ва Хива туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари олдида тўпланиши ҳолати видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳолат бўйича мурожаат қилди.
Қайд этилишича, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролар эканлиги аниқланган.
Мазкур фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан Россия Федерациясига фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати билан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилмоқдалар.
Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида авиа қатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.
«Шуни таъкидлаш жоизки, пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирги вақтда Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда республикамиз фуқароларига ҳар қандай тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликларини, ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тартиб билан мурожаат қилишларини сўраб қоламиз», –дейилади мурожаатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter