Паркентда кучли ёмғир оқибатида 47 киши адирда қолиб кетди
Жорий йилнинг 20 март куни республикамизнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кузатилди.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаролар томонидан келиб тушган хабарга кўра, Паркент тумани, Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларга ўз автомобилларида дам олиш мақсадида борган фуқаролар кучли ёмғир ёғиши натижасида адирликларда қолиб кетганлиги ва пастга тушаолмаётганликларини айтиб, уларга ёрдам кераклигини маълум қилганлар.
Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар 7 та махсус техника билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борганлар, дейилади ФВВ хабарида.
Амалга оширилган тезкор саъй ҳаркатлар натижасида қутқарувчилар томонидан дам олувчиларнинг 13 та енгил турдаги автоуловлари ҳамда 47 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилган.
Юзага келган вазият оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter