Ўзи ишлаб турган корхонани ўмарган «инсофли ходим» қўлга тушди
2022 йил 3 январь кунидан 4 январь кунига ўтар кечаси тахминан соат 03:30ларда Нукус шаҳрида туғилган 26 ёшли Ж.О. ўзи ишлайдиган корхонани ўмаради.
Х.Абдамбетов кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда киради ва офис сифатида фойдаланадиган хонадаги темир сейфни бузиб, ичидаги 236 млн. сўм пуллардан жами 179 млн. сўм бўлган жуда кўп миқдордаги пулларини яширин равишда талон-торож қилади.
Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида аниқланишича, Ж.О. мебель цехига кириш дарвозасининг қулфлайдиган темир илгичини очиб кирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» (ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter