«Ўзбекистон темир йўллари» Ангрен вокзалида юзага келган вазиятга изоҳ берди
Жорий йил 13 сентябрь куни соат 09:25 да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли, Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.
Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган. Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти юзага келган ноқулайлик туфайли йўловчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter