Ўзбек-афғон чегарасида Бухоро буғуси ўққа тутилди
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида Қизил китобга киритилган жониворларнинг браконьерлар томонидан ноқонуний овланишининг олди олинди, дея хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари «Газета.uz»га.
31 май куни кечқурун чегарачилар ўқ овозини эшитиб, ва Афғонистон билан чегарада қамишлар оралаб қочаётган буғуни пайқашди. Ҳодиса жойини визуал кузатиш жараёнида чегарачиларни пайқаган уч нафар номаълум шахснинг Афғонистон ҳудудида яширингани қайд этилди.
Ҳодиса жойи текширилганда, отиб, нимталанган буғу ва ундан узоқ кета олмаган боласи аниқланди. Ҳарбий хизматчилар жониворни чегара постига олиб кетди. Айни пайтда буғу боласи чегарачилар назорати остида.
Жонивор Бухоро (тўқай) буғуси ҳисобланиб, Марказий Осиёдаги тўқай ўрмонлари ва сув ҳавзалари қирғоқларида яшайди, Қизил китобга киритилган. 1999 йилда улар сони 400 бошни ташкил этган бўлса, айни пайтда 1600 бошдан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter