Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота 6 ёшли қизини ўлдириб, жасадини денгизга улоқтирди

Ота 6 ёшли қизини ўлдириб, жасадини денгизга улоқтирди

Фото: «The Guardian»

Испанияда ота 6 ёшли қизини ўлдириб, жасадини денгизга улоқтирди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар бермоқда.

6 ёшли Оливия апрель ойининг охирида бедарак кетган. Ўшанда ота уни ва бир ёшли синглиси Аннани ўғирлаб, собиқ хотинига қўнғироқ қилган ва қизларини бошқа кўрмаслигини айтган. Боланинг жасади лангар боғланган спорт сумкасидан чиққан. Қутқарув ускуналари Оливиянинг жасади топилган жой яқинида худди шундай яна бир сумкани аниқлади.

Ушбу ҳодиса испанларни ларзага солди. Жумладан, мамлакат бош вазири Педро Санчес воқеа ҳақида гапирди.

Пандемия фонида мамлакатда оилавий зўравонлик ва гендерга оид қотиллик ҳолатлари сони сезиларли даражада ошди. Буларнинг барчаси, газета таъкидлаганидек, испанларни «шошилинч митинглар» ўтказишга ундади.

11 июнь оқшомида бутун мамлакат бўйлаб оилавий зўравонликларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг