Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишга олиб киришга ваъда берган мухбир қўлга тушди

Ўқишга олиб киришга ваъда берган мухбир қўлга тушди

Фото: «UzNews.uz»

Ғиждувон туманида яшовчи Л.М. ўқишга кириш истагида ўзининг бу муаммосини ҳал қилиб берадиган ҳожатбарор шахсни қидириб, охир-оқибат Тошкент шаҳридаги «Тадбиркор ва истеъмолчи» газетасида мухбир вазифасида ишлайдиган Ч.Б.га дуч келади.

«UzNews.uz» Бухоро вилояти ИИБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2000 АҚШ долларини қўлга киритган «фирибгар мухбир»нинг ҳаракатлари фош этилди.

Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро «Тадбиркор ва истеъмолчи» газетасида мухбир вазифасида ишласа-да, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2 қисми «в, г» банди ва 228-моддаси 2 қисми «а, б» банди билан судланган Ч.Б. ўзининг танишлари орқали фуқаро Л.М.ни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритишга ваъда бериб, ўқишга киритиш ваколати бўлмаса-да, уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 2000 АҚШ долларини олади.

Ўқишга киролмаган Л.М. «ҳожатбарор» мухбирга ишониб, кўзлаган мақсадига эришмаганидан сўнг 1050 АҚШ долларини қайтариб олади ва қолган 950 АҚШ долларини ҳанузгача ололмагани учун Ички ишлар органларига ариза орқали мурожаат қилади.

Ушбу ариза юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида «мухбир» томонидан ихтиёрий равишда тақдим қилинган, 950 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олиб қўйилади.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ч.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг