Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оқ одамнинг пашшаси» ёхуд дунёга машҳур ҳашарот ҳақида қизиқарли маълумотлар

«Оқ одамнинг пашшаси» ёхуд дунёга машҳур ҳашарот ҳақида қизиқарли маълумотлар

Фото: «Medovyiblog.ru»

Асаларилар — жуда кўп ўрганилган ва азалдан ижобий тимсол сифатидан кўрилган жонзотлардан бири. У билан боғлиқ тарихий воқеалар ва даллиллар ҳам талайгина. Қуйида асал ва асаларилар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

  1. Тарихий манбаларга кўра, асаларичилик амалиёти 4 500 йил муқаддам пайдо бўлган. Шу боисдан асаларичилик энг қадимги иккинчи касб эканлиги айтилади.
  2. Биз истеъмол қилаётган овқатнинг тахминан учдан бир қисми асалари чангланишининг натижасидир.
  3. Ишониш қийин, аммо ишчи асаларилар 6-8 ҳафталик умрлари давомида Она сайёрамизга тенг масофани босиб ўтишади.
  4. Асалариларнинг бирлаштирилган оёқлари бўлса-да, улар тизза қопқоғига ўхшаш нарсаларга эга эмаслар ва шунинг учун уларнинг тиззалари йўқ.
  5. Маълумотларга қараганда 1 кг асал тайёрлаш учун асаларилар тўдаси ўртача 55000 миля учиши керак.
  6. Айтишларича, америкаликлар ҳар йили 1,31 фунт асал истеъмол қилишади. Шунингдек, Қўшма Штатларда қарийб 212 минг асаларичи борлиги тахмин қилинади.
  7. Асал шифобахшлиги билан машҳур. Мисол учун унинг заҳри артрит ва юқори қон босимини ўз ичига олган бир нечта касалликларни даволаш учун ишлатилади.
  8. Тарихда асал рамз вазифасини ҳам бажарган. Масалан, қадимги юнонлар ва римликлар асалга севги, гўзаллик ва ҳосилдорлик рамзи сифатида қарашган.
  9. Юнон мифологиясида Аполлон биринчи асаларичи сифатида тан олинган. Шунинглек, улар Наполеон гералдикасига қўшилган ҳашарот сифатида ҳам машҳур.
  10. Қадимги Мисрда солиқларни асал билан тўлашган бўлса, юнонлар асаларилар билан тангалар зарб этишган.

  1. Тош асрига тегишли аксарият ғор расмлари қадимги асаларичилик ҳақида сўзлайди. Мисол учун асал йиғишни тасвирлайдиган энг қадимий санъатни Испаниянинг Валенсия шаҳри яқинидаги Ўргимчак ғоридан топиш мумкин.
  2. «Асал ойи» сўзи қадимги урф-одатлардан келиб чиққан бўлиб, янги турмуш қурган жуфтликка бахт ва унумдорликни таъминлаш мақсадида бир ойлик таълимотни назарда тутади.
  3. Қадимги Хет империясида асалариларни ўғирлаганларга жазо тайинланган. Масалан, дастлабки ўғрилик учун ўртача 6 мисел кумуш танга жарима жорий қилинган.
  4. Ишчи асалари ўз вазнининг 80 фоизга тенг нектар ёки полен юкни кўтариши мумкин. Шу билан бирга, «Melissa» номи юнонча асалари сўзидан келиб чиққан.
  5. АҚШда ҳар йили 300 дан ортиқ турли хил асал турлари ишлаб чиқарилади. Ранг ва лаззатнинг хилма-хиллиги асалари нектар йиғадиган гул турлари билан белгиланади.
  6. Асалари илк бор Шимолий Америкага европалик асаларичи Шакерс томонидан олиб борилган. Шу сабабли, қитъанинг туб аҳолиси асаларининг «Оқ одамнинг пашшаси» деб аташган.
  7. Асалариларнинг 170 та ҳид чиқарувчи рецепторлари мавжуд. Уларнинг ҳид билиш қобилияти эса итга қараганда 50 баравар кучлидир. Шунинг учун ҳам асаларидан кўмилган миналарни топиш учун фойдаланиб кўришган.
  8. Асаларида иккита ошқозон бор — бири овқат учун, иккинчиси эса нектар сақлаш учун.
  9. Асалариларнинг 5 та кўзи бор — 3 та оддий ва 2 та аралаш кўзлар.

  1. Асалариларнинг 4 та ҳаёт босиқичи мавжуд: тухум, личинка, қўғирчоқ ва катталар.
  2. Асал антибактериал хусусиятга эга. Шунинг учун уни яралар битиши учун малҳам сифатида ишлатиш мумкин.
  3. Сўнгги вақтлар йирик шаҳарларда асаларичилик жадал ривожланмоқда. Шу боисдан ёз ойларида асаларилар сони биргина Лондон аҳолисидан кўпроқ эканлиги тахмин қилинади.
  4. Асал 80 % шакар ва 20% сувдан иборат.
  5. Қиш пайтидан, ишчи асаларилар уядан чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш учун қисқа муддатли «тозаловчи парвозлар»ни амалга оширади.
  6. Асаларилар ўзларининг «юзни аниқлаш дастурлари»га эга ва инсон юзларини таний олишади.
  7. Асаларилар қуёшни компас сифатида ишлатишади. Булутли кунларда эса ўз йўлларини топиш учун қутбланган нурдан фойдаланишади.

Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг