Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркистонда асаларилар оммавий нобуд бўлмоқда

Туркистонда асаларилар оммавий нобуд бўлмоқда

Асаларичилар умумий зарарни тўққиз миллион тенгега баҳоламоқда.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Шардара асалари уялари эгалари ҳашоротларнинг оммавий нобуд бўлгани ҳақида хабар беришди. Асаларичиларнинг сўзларига кўра, шаҳарда канага қарши дорилаш бошланиши ҳақида огоҳлантирилмаган. Кимёвий моддалар сепилганлиги сабабли, бошқа ҳашаротлар ҳам ўлишни бошлади. Шаҳарнинг йигирмага яқин асаларичилари зарар кўрди, деб хабар бермоқда «Жанубий Қозоғистон» нашри.

Асаларичилар умумий зарарни тўққиз миллион тенгега баҳоламоқда. Бундан ташқари, улар кузги асал ҳосилини сотишдан олинадиган 100 миллион тенгени йўқотишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг