Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омборхона сири фош бўлди: муддати ўтган машҳур маҳсулотлар «янгиланяпти»

Омборхона сири фош бўлди: муддати ўтган машҳур маҳсулотлар «янгиланяпти»

Фото: ИИВ

2021 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Натижада Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган «Техно инвест» МЧЖ базасида ижарада бўлган хусусий тадбиркорлар М.Д. ва А.Д. истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз «Блисс», «Сочная долина» шарбатлари, «Маринелле» томат пастаси ҳамда «Молоко с сахаром» номли қуюлтирилган сут маҳсулотларининг муддатларини янги санага қалбакилаштириб ўзгартириб, 25.000.000 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Шундан сўнг ушбу база ҳудудидаги М.Д. ва А.Д.лар томонидан ижарага олинган 2 та омборхона кўздан кечирилди. У ерда жами 2.477.473.000 сўмлик истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз, муддатлари янги санага қалбакилаштирилиб ўзгартирилган «Блисс», «Сочная долина», «Мева»  шартбатлари, «Кока кола», «Фанта», «Спрайт» ичимликлари, «Маринелле» номли томат пастаси, ўсимлик икраси, ананас, жўхори, ассорти, қовоқчали икра консервалари, «Деревенская», «Молоко с сахаром» номли қуюлтирилган сут, «Американ теа», «Вестон теа», «Араб теа», Тошкент чой» номли қуруқ чой, «Авангард» номли ун маҳсулотлари ҳамда товарларнинг яроқлилик муддатларини ўчиришда фойдаланилган ацетон суюқликлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг