Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда юк автомобиллари ва «Ласетти» тўқнашув натижасида ёниб кетди

Оҳангаронда юк автомобиллари ва «Ласетти» тўқнашув натижасида ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, «Убайда» МФЙ ҳудудидаги чорраҳада юк автомобили ва «Ласетти» иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги «МАN» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Х.Ю. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомобиль ва ҳайдовчи 1999 йилда тўғилган М.Т. бошқарувида бўлган «Камаз» русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчилар Х.Ю ҳамда М.Т. тан жарохатлари олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг