Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди

Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 158 километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 423 GGA бўлган  «Мерседес-Бенц» русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

«Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан куз-қиш ёғингарчилик мавсумида, тезликни оширмасликларини ва йўл қоидаларига амал қилишларини сўрайди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг