Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди

Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди

Фото: Xabar. uz

Бухоро вилояти, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи ногиронлиги бор шахсдан пора ундираётганида қўлга олинди.

Бу ҳақда “Xabar.uz”га маълум қилган Бухоро вилояти ИИБ ходимининг билдиришича, ҳолат жорий йилнинг 25 апрель куни содир бўлган. Ҳолатга кўра, У.Н. бемор Р.Ч.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали унинг ногиронлик нафақасига чиқишида керакли ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган ва эвазига ундан 200 АҚШ доллари талаб қилган. Р.Ч. бунча маблағи йўқлиги ва иқтисодий шароитга эга эмаслигини тушунтирган. Бироқ, У.М. “талаби” бажарилсаётгани учун беморнинг ташвишини пайсалга солиб келаверган. Р.Ч. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Келиб тушган мурожаат Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Жондор туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилган. Ўтказилган тезкор тадбирлари давомида шифокор ногиронлиги бор шахсдан Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олаётган пайтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг