Навоийда мудҳиш ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди, уларнинг уч нафари бола
2018 йил 10 октябрь куни соат 01:20 атрофида Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа—Кармана» йўлининг 188-километрида Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган SHAANXI SX русумли юк автомобили билан тўқнашди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида «Nexia»да бўлган барча 7 нафар фуқаро (уч нафари бола) воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлган фуқаролар:
Ғафур Раҳматов, 1985 йилда туғилган;
Интизор Жўраева, 1986 йилда туғилган;
Зарнигор Жўраева, 1991 йилда туғилган;
Фаёз Шахриёров, 1987 йилда туғилган;
Асадбек Ғуломов, 2010 йилда туғилган;
Шохрух Ғуломов, 2013 йилда туғилган;
Фирдавс Собиров, 2016 йилда туғилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter