Навоийда кўча безорилари ушланди
Кармана тумани «Каловат» маҳалласида яшовчи 30 ёшли С. тасодифан ўзининг юмушлари билан юрган Б.ни тўхтатиб, «Нега бизга салом бермайсан», дея сўроққа тутган.
Ушбу ҳолат жанжалга айланиб, С. шериги билан Б.ни дўппослаган. Олинган тан жароҳати тиббий маълумотномада бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати, ўнг ёноқ ва гаймар суяги синиши, ўнг кўз қовоқлари лат ейиши ва қонталаши ташхиси билан қайд этилган.
Безориларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter