30 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ, ЖҚБ ва ДХХ тезкор ходимлари тадбирида йирик қиморхона фаолияти фош этилди.
Унда наманганлик фуқаро 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсларга қимор учун хонадонида шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Воқеа жойидан жами 34.867.000 сўм пул, 1.120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340.000 сўм миқдоридаги пулларни ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter