Миллий гвардияга ишга киритаман деб 2 минг АҚШ доллари пора олган шахс ушланди
Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи, ҳеч қайерда ишламайдиган 27 ёшли Э.Ғ. 2000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳолатга кўра, Э.Ғ. фуқаро А.Р.га ўзини транспорт департаменти ходими деб таништирган ва унинг таниши бўлган ғиждувонлик Ж.Ш.ни Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 2000 доллар сўраган.
Жорий йилнинг 20 февраль куни фуқаро А.Р. департамент ва ДХХ Ғиждувон туман бўлимига ариза билан мурожаат этган. Ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Ғ. 2000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Э.Ғ.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Лайло Ҳайитова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter