«MAN» автобусида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:30 да, «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01|947 YJA бўлган, «MAN» русумли автобусда ёнғин ҳосил бўлгани ҳақида видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу автобус 2022 йили ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларини бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигиини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод «TRUCK and BUS MOTORS» МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.
Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter