Маҳалладаги қизларнинг олдига келган йигитни «ечинтириб кетишди»
2021 йил 18 апрель куни соат 19:30 ларда 21 ёшли М.Аҳлиддин ва Т.Исмоилжонлар Фарғона вилояти Риштон тумани Чек Насриддин маҳалласига танишининг олдига келган 22 ёшли Т.Жавлонбекни «маҳалладаги қизларнинг олдига нега келдинг?» деб, уни ҳеч бир сабабсиз юзига урган, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, эгнидаги жами нархи 200 000 сўмлик курткаси ва бир жуфт оёқ кийими, нархи 1 000 000 сўмлик телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида М.Аҳлиддин ва Т.Исмоилжонлар процессуал тартибда ушланиб, улардан куртка, бир жуфт эркаклар оёқ кийими ва бир дона телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Аҳлиддин ва Т.Исмоилжонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter