«Lacetti» ЙПХ ходимини бир неча километрга судраб кетди
Ижтимоий тармоқда «Яна бир ЙПХ ходими капот устида судраб кетилди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ушбу видео юзасидан ЙҲХБ расмий маълумот тақдим этди.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, «Сурхон соҳили» МФЙ ҳудудида ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капот қисмида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган.
ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter