Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кундошини самосуд қилган опа-сингилга жазо тайинланди

Кундошини самосуд қилган опа-сингилга жазо тайинланди

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида 1992 йилда туғилган, иккита фарзанди бор аёлни қайчи тиқиб, сочларини кесиб самосуд қилишгани ҳақида аввал хабар берилганди.

«Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, жамоат жойида қонунга хилоф иш қилиб, кундошининг сочларини кесган ва тан жароҳати етказган аёл ҳамда унинг опасига жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида ҳукм ўқилган. Унга кўра, айбланувчиларнинг ҳар иккиси 3 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

«Ўғлимни коляскада етаклаб кетаётган вақтим, орқамдан келиб, сочимдан ушлаб, ерга ағдариб, ўзлари билан олиб келган қайчиси билан сочларимни кесди. Буни видеога ҳам олишди», — дейди жабрланувчи аёл.

Жабрланувчи суд ҳукмига эътироз билдирмаган ҳолда, айбланувчилар қилган ишидан пушаймонлиги сабаб суддан уларга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо берилишини сўраётганини билдирган. Айтишича, иккала айбланувчининг ҳам икки ёшли фарзандлари бор.

Бироқ айбдорларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгартиришсиз қолдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг