Кўричакка учраган жарроҳ 9 нафар беморни операция қилди (видео)
«Udivi.li» маълум қилишича, тўққиз нафар бемор устида жарроҳлик амалиёти ўтказгунча, кучли оғриқдан бечора жарроҳнинг бўлари бўлган. Нохушлик эрталабдан бошланганди, аммо Лян бунга аҳамият бермади. Кун давомида ўзининг аҳволи оғирлашиб боришига қарамай, беморларга ёрдам кўрсатишни афзал билди, оғриқни эса укол билан тўхтатиб турди.
Тўққиз нафар бемордан сўнг унинг ўзи ўнинчи бўлиб жарроҳлик столига ётқизилди. Ҳозир Ляннинг саломатлиги тикланмоқда.
Ҳамкасблари Лян Фукуннинг матонати ва қаҳрамонлигидан ҳайратда, у эса шунчаки ўз ишини бажарганини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter