Кунгабоқар пистаси аппендицитга сабаб бўладими?
Писта чақиш аппендицитни келтириб чиқаради деган хавотир — ноўрин, шунчаки маҳаллий фикр, деб ҳисоблашмоқда мутахассислар. Бу ҳақда «REGNUM» ёзмоқда.
Жарроҳлар аввалдан аппендицитнинг бундай ривожланиш «назарияси»га шубҳа билан қарашган. Ўзи чувалчангсимон ўсимтанинг ўткир яллиғланиши ҳамон сирлигича қолмоқда. Яллиғланиш ўз-ўзидан келиб чиқиши мумкин. Аппендиксни олиб ташлаш эса энг осон йўли. Бу ўз навбатида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқишни имконсиз қилиб қўяди.
Писта чақиш аппендицит ривожланишига сабаб бўлмайди. Мутахассисларнинг фикрича, аппендицитга олиб келувчи хавфли омиллар мутлақо номаълум.
Америкалик жарроҳлар XX асрнинг 50—60-йилларида профилактика мақсадида чақалоқлар аппендиксини олиб ташлашга қарор қилишади, бироқ кейинчалик бу ёндашувдан воз кечишади. Аппендицит ўта нохуш дард: унга кучли оғриқлар хос эмас, чидаса бўлади. Шунинг учун ҳам кўп беморлар шифокорга вақтида мурожаат этишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter