Китобдаги меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири ишдан бўшатилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйининг аҳволи бўйича маълумотлари эълон қилинганди.
Унда Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда муассаса тарбияланувчилари учун етарли шароитлар яратилмаганлиги, муассаса жихозлари эскириб қолганлиги, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш нормаларига амалга қилинмаётганлиги ҳамда озиқ-овқат омборхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланганлиги билдирилган.
Китоб тумани прокуратураси томонидан муассасада ўтказилган текшириш натижасига кўра, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган муассаса директори ҳамда омбор мудири эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Шунингдек, директор ўринбосари интизомий жавобгарликка тортилди, хўжалик мудири ва парҳез ҳамширасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексининг 53-моддаси (Санитария қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter