Каналга қулаган «Дамас» олиб чиқилди
Жорий йилнинг 20 июль куни соат 08:25 атрофида Жарқўрғон тумани «Ғур-ғур» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Амузанг» каналига фуқаро Т.А.га тегишли «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқишган. Транспорт воситаси каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритилган ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина сувдан олиб чиқилган. Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter