«Жиззахдан Америкага йўл режаси» барбод бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига Мексика давлати орқали юборишини айтиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter