Жиззахда икки ўғил ота-онасини ҳаммомдан ўлик ҳолда топишди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 10 февраль куни эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, эр-хотин 9 февраль куни тунда ювиниш хонасига кириб кетиб, тонгги 8:00гача у ердан чиқмаган. Бундан хавотирга тушган икки нафар ўғил хабар олиш мақсадида борганда уларни ўлик ҳолда топган.
Туман ҳокими ёрдамчиси Диёр Пўлатовнинг айтишича, ҳодисага дудбурондан чиққан ис гази сабаб бўлган. «Оилада икки нафар фарзанд бор эди. Уй-жойим дейдиган эр-хотин эди. Шундай бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, вафот этишди», — дейди уларнинг қўшниси.
«Текшириб кўрганимизда, ҳаммомда ўрнатилган печ ноқонуний бўлиб чиқди. Ҳозирги кунда ис газидан заҳарлангани аниқ эмас. Вилоят прокуратураси текширув ишлари олиб бормоқда», — дея маълум қилди туман газ таъминоти корхонаси раҳбари ўринбосари Ҳамза Шодиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter