Жиззахда автобус иштирокида аянчли ЙҲТ содир бўлди. Ҳалок бўлганлар бор
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Сўлоқли» маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 998-километрида «Yotong» автобуси «HOWO» русумли юк машинасининг орқасидан урилган.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманида яшаган 2 нафар фуқаро олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи 3 киши ҳамда бир нафар франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган.
Қайд этилишича, тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter