Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси оламдан ўтди
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Мақсудбек Қиличев автоҳалокат сабаб бу дунёни барвақт тарк этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
1978 йилда таваллуд топган М. Қиличев фаолиятини Халқ банки Хоразм вилояти Хива филиалида оддий ишчиликдан бошлаган эди. Олий таҳсилдан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судида котиб, Хива туман товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ахборот маслаҳат консалтинг марказининг ҳуқуқий маслаҳатчиси, адвокатлик фирмаси раҳбари вазифаларида ишлади.
2012-2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси, вафотига қадар жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Марҳумнинг яқинларига таъзия билдирамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter