Жароҳатланганлар бор: ФВВ Сирдарё туманидаги «Малик» аҳоли пунктида юз берган портлаш ҳақида маълумот берди
ФВВ Сирдарё туманидаги «Малик» аҳоли пунктида юз берган портлаш ҳақида маълумот берди.
Сирдарё туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли омборда якка тартибда портлаш содир бўлиши оқибатида ҳудудга яқин жойлашган бир нечта аҳоли хонадонлари ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим енгил конструкцияларига ҳам зарар етган, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.
Бирламчи маълумотларга кўра, шикастланганларнинг 11 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига жўнатилган, шикастланганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. 6 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
Хабарга кўра, айни вақтда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи куч ва воситалар жалб қилинган ҳолда ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, корхона, муассаса ва ташкилотларга етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter