«Instagram»даги ҳақорат ўқувчи қизларнинг кўча жанжалига айланди
Ижтимоий тармоқларда Сирдарёдаги мактаб ўқувчи қизлари ўртасида содир бўлган жанжал видеоси тарқалди. Сирдарё вилояти ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, видеодаги қизларнинг шахси аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, видеода бир неча қиз жанжаллашаётгани тасвирланган, йигитлар эса ҳолатни телефонда видеога олиб турган. Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан барча воқеа қатнашчилари аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, Гулистон шаҳридаги 4, 5 ва 18-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчи қизлари Instagram ижтимоий тармоғи орқали бир-бирини ҳақорат қилгани натижасида жанжал келиб чиққан. Икки нафар йигит эса уларнинг жанжалини видеога олиб, Telegram орқали тарқатиб юборган.
Ҳозирда ҳолат бўйича масъул ходимлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қизларнинг ота-оналари фарзандлари тарбиясига етарли даражада эътибор бермаганликларини тан олиб, узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter