Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони уйғонди (видео)

Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони уйғонди (видео)

Фото: «Voakorea»

Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони отилишни бошлади: осмонда диаметри қарийб 5 километрли, баландлиги 2,5 километрли улкан кул булути ҳосил бўлди.

«UiTV» хабарига кўра, бу вулқоннинг охирги уч кун ичида иккинча маротаба отилиши. Вулқон уйқуга кетишидан аввал охирги марта бир йил аввал отилганди.


Мавзуга оид: Индонезиянинг Ява оролида Мерапи вулқони уйғонди (видео)


Ҳукумат одамларга вулқонга уч километргача яқин бормасликни ва кулдан ҳимояланиш учун ниқоблар тақишни тавсия қилган. Айни пайтда ҳудуд аҳолисига кўча ва далаларни кулдан тозалашда ёрдам бериш учун ҳарбийлар юборилган.

Маълумот учун: Синабунг 400 йиллик танаффусдан сўнг, илк марта 2010 йилда уйғонган эди. Ўшандан бери бир неча марта ҳудуд аҳолисини безовта қилди. Энг ҳалокатли отилишлари 2014 йил (қурбонлар сони 16 киши) ва 2016 йилга (қурбонлар сони 7 киши) тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг