Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ жазирамада шийпонга ташлаб кетилган чақалоқнинг яқинларини қидирмоқда

ИИБ жазирамада шийпонга ташлаб кетилган чақалоқнинг яқинларини қидирмоқда

Фото: Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси

Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон туманидаги шийпонга ташлаб кетилган чақалоқнинг яқинларини қидирмоқда. 

Ушбу шахси номаълум чақалоқнинг алоҳида белгилари: Осиё миллатига мансуб, жинси аёл, кўзи, қоши ва сочлари қора рангда, танасининг ранги қорачадан келган, тишлари ҳали ривожланмаган, ёши тахминан 8-11 ойлик.

«Ушбу чақалоқни, унинг яқин қариндошларини таниган ёки бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраб қоламиз:

102-автоматлаштирилган тизимига;

+998655723902
+998900073323

Бу ҳақда хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади», дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни соат 16:07 да вилоят ИИБнинг 102 автоматлаштирилган тизимига Ғиждувон тумани «Кўлижаббор» МФЙ Кўҳна Найман қишлоғида жойлашган «Шукур Тўхта» фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ҳақида хабар келиб тушганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг