Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда ҳужжатсиз дориларни «ўтказмоқчи» бўлган шахс ушланди

Пойтахтда ҳужжатсиз дориларни «ўтказмоқчи» бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.М. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ўзининг «Spark» русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 271,8 млн сўмлик 9 турдаги жами 17 904 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг