Ҳоким ўринбосари мурожаатчи билан ётган ҳолда гаплашганига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўринбосари Убайдулла Очиловнинг фуқаро мурожаатини ётган ҳолда эшитаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Мурожаатчи фуқаро у билан ётиб мулоқот қилаётган ҳоким ўринбосарига унга уй берилиши ваъда қилинган гапларни тасвирга туширганини айтади. Ҳоким ўринбосари эса видеоларни йўқотмасликни, имкони бўлса икки-учта нусха қилиб қўйишни маслаҳат беради. Бундан ажабланган мурожаатчи масъулга «Ҳамма мурожаатчилар билан шундай ётиб гаплашасизми?», дея савол беради. Ҳоким ўринбосари эса ҳали тушлик ҳам қилмаганини айтади.
Ҳоким ўринбосари бу ишини ўша пайтда соғлиғида муаммо бўлгани билан изоҳлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter