Ҳайкал олдидаги жиноят фош этилди
2021 йил 25 апрель куни соат 03:00 ларда икки нафар номаълум шахслар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида жойлашган «Гагарин» номига ўрнатилган ҳайкал олдида турган 23 ёшли Ю.Юнусжонга ҳаёти учун хавфли бўлмаган тан жароҳати етказиб, унинг қўлида бўлган 650.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.
Тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 20 ёшли Р.Жамолиддин ва 21 ёшли А.Шерзодлар содир этганликлари аниқланиб, улардан 650 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Жамолиддин ва А.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter