Ҳафта охирида Ўзбекистонда қизиқарли астрономик ҳодиса кузатилади
Шу йилнинг 21 июнь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири — Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатишлари мумкин. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти хабар бермоқда.
Ушбу астрономик ҳодисани Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатиш мумкин.
Бу давлатлар ичида (Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритериа, Яман, Уммон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Тайван) 14 та давлат аҳолиси тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатиш имконига эгалар.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Қуёш тутилиши қисман кузатилади.
Қуёш тутилиши энг катта натижага эришган вақтида республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида қуёш юзасининг 39% дан 50% гача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса қуёш юзасининг 58% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади.
Юртимизнинг энг жанубий ҳудуди — Термиз шаҳрида эса бу натижа 63% гача етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter