Гулистонда газ чақнашидан бир киши жароҳатланди
Кеча, 26 январь куни Гулистон шаҳар «Намуна» МФЙ Ал-Хоразмий кўчасидаги хонадонда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, хонадон ошхонасининг кириш эшиги ва деразаси қисман шикастланган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади вилоят ФВБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги 2 қаватли уйнинг 1-қаватида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter