Каттақўрғондаги воқеа: фуқаронинг бўйнига миллионлар «илдирилди»
Истеъмолчилар федерацияси Каттақўрғон туман жамиятига «Янгиқўрғон» МФЙ да яшовчи фуқаро О.Х номидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатга кўра, фуқаро хонадони табиий газ таъминотидан 10.800.000 сўм миқдорида қарздорлиги боис тармоқдан узилган. Ушбу қарздорлик нореал эканлиги юзасидан фуқаро кўп маротаба газ таъминоти корхонаси ходимларига мурожат қилган аммо, муаммо ўз ечимини топмагач, Каттақўрғон туман жамиятига ёзма ариза қолдиришга мажбур бўлган.
Ҳолат бўйича жамият мутахассислари ваколат доирасида ўрганиб чиқиб, фуқаро О.Х нинг номидан нореал қарздорлиги тўлиқ ўчирилиб тармоққа қайта уланиши таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter