Жиззахда ака синглисини урган куёви билан «гаплашиб олмоқчи» бўлди. Сўнг...
Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган З.Н. ўз синглисини куёви ҳақоратлаб, урганлигини эшитгач, ўзини боса олмади. Зўравон билан гаплашиб олиш мақсадида тунги соат 22.00.лар атрофида қишлоқ чеккасидаги дала майдонига чақиради.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, айтилган жойга келган Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган куёви Д.Н.нинг ёқасидан тутиб, синглисини нима учун азоблаётганини сўраганида Д.Н. ёнидаги ошхона пичоғи билан З.Н.нинг қорнига уради.
Оқибатда қайиноға қорин бўшлиғи олд девор қисмига санчилиб, кесилган жароҳат билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қасддан баданга оғир шикаст етказган Д.Н.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Айни вақт у ҳибсхонада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter