ФВВ: трансформатор подстанциясида ёнғин келиб чиқди
Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёш» МФЙда жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёшли» МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой маҳсулоти ёнган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб боришиб, соат 16:35да ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, хавфни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter