Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ: трансформатор подстанциясида ёнғин келиб чиқди

ФВВ: трансформатор подстанциясида ёнғин келиб чиқди

Фото: ФВВ

Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёш»  МФЙда жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёшли»  МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой маҳсулоти ёнган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб боришиб, соат 16:35да ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, хавфни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг