ФВВ Сергелидаги ёнғин юзасидан баёнот берди
18 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани, «Бобур» МФЙ ҳудудидаги тахминан 300 кв.м очиқ майдонда қуруқ ўт ва хашаклар ёнган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:18 да воқеа жойига етиб бориб, соат 20:42 да бартараф этилган, дейилади ФВВ хабарида.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter