Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Французлар Янги йилда юзлаб машиналарга ўт қўйдилар

Французлар Янги йилда юзлаб машиналарга ўт қўйдилар

Францияда безорилар Янги йил арафасида 745 та машинани ёқиб юборишди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Жералд Дарманин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Ўтган йилга нисбатан 10 фоиз камроқ машиналар ёндирилди», деди Дарманен.

Унинг аниқлик киритишича, турли ҳодисалар пайтида қўлга олинганлар сони 380 кишидан ошган, бу ҳам 2023 йилдаги кўрсаткичдан 10 фоизга кам.

Бўлим бошлиғининг сўзларига кўра, бу йилги Янги йил кечаси 2022 йилга қараганда, умуман олганда, тинчроқ ўтди. Тўполонларни бостириш чоғида 40 га яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими яраланган. Полициячиларнинг аксарияти отишма туфайли енгил тан жароҳати олди.

Аввалроқ Дания қироличаси тахтдан воз кечгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг