Фермер хўжалиги раҳбарининг фирибгарлиги
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «А.Ш.» фермер хўжалиги раҳбари Ш.Қ. фуқаро О.Қ. томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган савдо дўконига гўёки туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ш.Қ. томонидан 300 АҚШ долларини қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter