Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғоналик қиз ўқув марказига ўғирликка тушди

Фарғоналик қиз ўқув марказига ўғирликка тушди

Фото: Xabar.uz

Фарғоналик қиз Ё.С. Фарғона шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ўқув марказида қаровсиз қолдирилган, нархи 2000 долларлик компютерни ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда жабрланувчи томон 31 март куни ИИБга мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи Ё.С. исмли қиз содир этгани 15 апрель куни аниқланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг