Фарғонада караоке кафесидаги ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди
Бугун, 29 июль куни соат 11:39 да Фарғона шаҳрининг «Машъал» МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:48 қуршаб олинган ва соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан, содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, Бош вазирнинг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter