Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ИИБ ходимини сўккан аёлга қайта жиноий иш очилди

Фарғонада ИИБ ходимини сўккан аёлга қайта жиноий иш очилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг ҳукми билан 4 йил 2 ой 8 кун озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган Ю.Д. исмли аёл профилактика инсекторини ҳақорат қигани учун унга яна жиноий иш очилган.

Гап шундаки, 2022 йил 16 апрел куни соат 21:00 ларда Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори аёлнинг мақсадсиз юрганини аниқлаб, ушбу ҳолатни белгиланган тартибда расмийлаштирмоқчи бўлган. Аммо фуқаро «қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, кўпчилик фуқаролар олдида шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган»и айтилган.

«Ю.Д. исмли аёл содир этган жинояти учун жазо ўтаб келаётган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, суд томонидан унга белгиланган сутканинг соат 19:00 дан соат 06:00 га қадар у ёки бу сабаб билан яшаш жойини тарк этиши ҳақидаги талабини бузиб, яшаш жойини тарк этиб, ушбу ҳолатни аниқлаган профилактика инспектори ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, кўпчилик фуқаролар олдида шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган», дейилади расмий хабарда.

Айтилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми а банди (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамииз, бундан 1 йил олдин содир бўлган Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги воқеа ва Намангандаги «шантажчи» ходим ишлари бўйича ҳали бирорта жиноий иш очилгани ҳақида расмий хабар чиқмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг