Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона: 4,5 миллион сўмлик «тилла»нинг «миси чиқди»

Фарғона: 4,5 миллион сўмлик «тилла»нинг «миси чиқди»

Фарғона вилоятида яшовчи А.Ч. исмли аёл 10 май куни ИИБга мурожаат қилди. Унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум аёл ишончига кириб, сариқ рангли металдан ишланган тақинчоқни тилладан тайёрланганлигини ва 4.500.000 сўм эвазига сотишини айтиб, алдов йўли билан 4.500.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг